Ўзбекистон тажрибаси халқаро майдонда эътироф этилмоқда Euronews телеканали махсус репортажида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёритилди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан маҳаллаларда барқарор даромад манбаларини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини оширишга қаратилган амалий ишлар эътироф этилган. Мазкур репортаж орқали Ўзбекистоннинг инклюзив иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги тажрибаси халқаро аудиторияга тақдим этилди.